Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди

Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди. Шавкат Мирзиёев бу ҳақдаги тегишли қонунни имзолади.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 197-7-модда билан тўлдирилиб, унда тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Мазкур қилмиш учун фуқароларга – 1,5 млн сўмдан 2,1 млн сўмгача (базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 7 бараваригача), мансабдор шахсларга эса 2,1 млн сўмдан 3 млн сўмгача (7 баравардан 10 бараваргача) жарима ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ тарзидаги жазо белгиланди.

Киритилди: 10:14 28.03.2023. Ўқилди: 1098 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!