Англиянинг The Athletic нашри ҳозирда "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилаётган, "Барселона" ва Аргентина терма жамоаси афсонаси Лионель Мессини барча даврларнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этди.
Бу борада Леонинг ватандоши Диего Армандо Марадона иккинчи, бразилиялик "футбол қироли" Пеле эса учинчи бўлди.
Португалия афсонаси Криштиану Роналду рейтингда Йохан Кройффдан (Нидерландия) сўнг 5-бўлди.
Барча даврларнинг энг буюк футболчилар рўйхати - ТОП 100.