Бугун 29 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Тезликни 60 км/соатдан оширган ҳайдовчилар қачондан жаримага тортилади?

Тезликни 60 км/соатдан оширган ҳайдовчилар қачондан жаримага тортилади?

АОКАда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Азизхон Муродов Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги шаҳарларнинг марказий кўчаларида ҳаракат тезлиги пасайтирилиши юзасидан берилган саволларга жавоб берди.

Маълум қилинишича, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 3-сонли баёнига кўра юқори тезлик чекланган кўчалар хатловдан ўтказилиб тегишли белгилар босқичма босқич ўрнатилади ва ушбу кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилади.

Азизхон Муродов тезликни 60 дан оширган ҳайдовчиларга қачондан жарима ёзилиши борасидаги саволга жавоб берди.

"Тегишли йўл белгилари ўрнатилиб, кўчаларда ўрнатилган махсус мосламалар ҳам транспорт воситаларининг тезлигини аниқлашда чекланган тезликка, яъни 60 километр соат тезликка мослаштирилгандан сўнг амалга оширилади",–дейди ЙҲХХ ахборот хизмати раҳбари.

Киритилди: 21:29 20.01.2023. Ўқилди: 3503 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!