Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Технологик металлар олий мактаби ташкил этилади

Технологик металлар олий мактаби ташкил этилади

«Ўзбекистон технологик металлар комбинати» АЖ ва Истанбул техника университети ўртасида таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди.

Унда «ЎзТМК» АЖ раиси Фарҳод Абдуллаев ҳамда ITÜ'нинг «Кончилик» факултети декани, профессор Мустафа Кумрал келишувига асосан, Марказий Осиё университети қошида Технологик металлар олий мактаби ташкил этилиши белгиланди.

Ушбу олий мактабнинг вазифаси технологик металлар соҳасида магистратура ва докторантура талабаларини, илмий тадқиқотчиларни етиштириб чиқариш, шу билан бирга, илмий материаллар ва маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш, тоғ-кон ишлари, металлургия, материалшунослик, нанотехнология ҳамда энергетика бўйича қўшма тадқиқотларни олиб боришдан иборат.

Шунингдек, Технологик металлар олий мактаби дуал таълим тамойилига асосланган бўлиб, унга кўра талабалар 70-80% вақтини ишлаб чиқариш корхоналарида, яъни амалиётда ўтказадилар.

Мазкур мактабни битирган битирувчилар келгусида «ЎзТМК» АЖ қошидаги корхоналарда ўз фаолиятларини олиб боришлари мумкин бўлади.

Маълумот учун, Истанбул техника университети дунёдаги учинчи энг қадимги муҳандислик университетларидан бири ҳисобланади. Университетда 39 та бакалавр, 144 та магистратура дастурлари, 13 та коллеж, 346 та лаборатория ва 12 та илмий марказлар мавжуд.

Киритилди: Бугун 11:52. Ўқилди: 147 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!