Бугун 2 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Техасдаги авиаҳалокат оқибатида беш киши қурбон бўлди

Техасдаги авиаҳалокат оқибатида беш киши қурбон бўлди

Техас штатининг Остин шаҳри яқинида кичик самолёт ҳалокатга учраши оқибатида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда жума куни маҳаллий расмийлар маълумот берди.

​Cessna 421C русумли самолёт Остиндан тахминан 40 мил узоқликда жойлашган Уимберли шаҳрида, пайшанба куни соат 23:25 атрофида қулаган. Хейз округи фавқулодда вазиятлар бошқармасининг дастлабки маълумотларига кўра, самолёт ерга қўниш вақтида юқори тезликда ҳаракатланган.

Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши ва Федерал авиация бошқармаси мазкур ҳалокат юзасидан тергов ўтказади. Хабарда айтилишича, воқеа содир бўлган вақтда шу ҳудудда бўлган бошқа бир самолёт Нью-Браунфелс шаҳрига беталафот қўнган.

Киритилди: Бугун 12:02. Ўқилди: 246 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!