Бугун 14 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Тест синовларида нотўғри тузилган савол тушиб қолса қандай йўл тутилади?

Тест синовларида нотўғри тузилган савол тушиб қолса қандай йўл тутилади?

ДТМ мутасаддиси хато тузилган саволлар тақдири ҳақидаги саволга жавоб берди.

Кириш имтиҳонларида нотўғри савол тушган тақдирда масала мутахассислар томонидан ўрганилиб, савол чиндан ҳам нотўғри берилган бўлса, унга балл қўшиб берилади. Бу ҳақда ДТМ бошқарма бошлиғи Бекзод Тошпўлатов Kun.uz мухбирига маълум қилди.

«Нотўғри савол тушган тақдирда тест якунига қадар эътирозлар варақасида қайд этиш мумкин. Масала мутахассислар томонидан ўша жойнинг ўзида ҳал қилинади ва савол чиндан ҳам нотўғри берилган бўлса, унга балл қўшиб берилади», деди у.

Б.Тошпўлатов абитуриент тест синовлари чоғида ҳаяжонда бўлиши ва бу ҳақда ўз вақтида огоҳлантиришга улгурмай қолганда қандай йўл тутилиши ҳақида ҳам айтиб ўтди.

«Бу ҳолатда саволлар китобчасидан нотўғри савол ўрин олган абитуриент учун қўшимча квота ажратилади», деган у.

Киритилди: 22:01 18.03.2021. Ўқилди: 1610 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!