Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Термизга Афғонистондан снаряд отишда фойдаланилган қурол топилди (ФОТО)

Термизга Афғонистондан снаряд отишда фойдаланилган қурол топилди (ФОТО)

“Толибон” радикал диний-сиёсий ҳарбийлаштирилган ҳаракати вакиллари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Термиз шаҳрига ракета зарбалари берилган қуролни топишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда Directorate 4 телеграм канали томонидан эълон қилинган хабарда айтилади.

Термизга Афғонистондан снаряд отишда фойдаланилган қурол топилди (ФОТО)

Аввал хабар қилинганидек, Афғонистон ТИВ Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрига снарядлар қулаганидан сўнг ҳодисага алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётганини маълум қилганди.

"Толибон" ҳукуматидаги Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Абдул Каҳар Балхий ҳам сешанба куни чегара ҳудудига саккизта ракета тушганини, уларнинг бир қисми Афғонистон ҳудудига, бир қисми эса Ўзбекистон ҳудудига тушганини даъво қилмоқда.

Балхий твиттерда душман деярли 10 ой давомида жиддий хавф туғдирмаганини, аммо “ҳозир у икки дўст давлат ўртасидаги муносабатларни бузиш учун қинғир ҳаракатларни амалга ошираётганини” ёзди.

Афғонистон чегарадаги бундай бузғунчи ҳаракатлар “икки давлат ўртасидаги муносабатларда муаммо туғдирмоқчи бўлган доиралар” иши, деб ҳисоблайди, дея қўшимча қилди Толибон ҳукумати расмийси.

Киритилди: 09:45 07.07.2022. Ўқилди: 6156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!