Бугун 2 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Telegram рус тилидаги қатор каналларни блоклади

A A A
Telegram рус тилидаги қатор каналларни блоклади

Telegram мессенжери асосчиси Павел Дуров унинг компанияси Беларус билан алоқадор бир нечта рус тилидаги каналларни Apple қоидаларини бузгани учун блоклади.

«Кеча Apple талаби билан iPhone/iPad’ларда Беларус билан алоқадор бир нечта рус тилидаги каналларни блокладик», — деб ёзди Дуров.

Унинг қўшимча қилишича, яна бир нечта ана шундай каналлар огоҳлантириш олган.

Дуров каналлар маъмурлари бундай огоҳлантиришларга жиддий қараши ва қоида бузишлар қайтарилмаслигига ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлади.

Унинг огоҳлантиришича, акс ҳолда уларнинг каналлари Google Play ва App Store орқали тарқатиладиган Telegram версияларида ҳам блокланади.

«Telegram қоидалари бўйича зўравонликка оммавий равишда чақириш тақиқланади. Қайта қоида бузиш каналнинг ўчирилишига олиб келади», — деб ёзди Telegram асосчиси.

Киритилди: 23:34 24.09.2022. Ўқилди: 3051 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!