Бугун 24 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Теҳрон: Вашингтон билан музокаралар «фейк» деб аталди

Теҳрон: Вашингтон билан музокаралар «фейк» деб аталди

Эрон парламенти спикери Мохаммад Багер Галибаф АҚШ билан музокаралар ҳақидаги хабарларни «фейк янгиликлар» деб атади.

Унинг сўзларига кўра, душанба куни Эрон томонидан АҚШ билан ҳеч қандай музокаралар олиб борилмагани маълум қилинган. Шу тариқа, илгари тарқалган дипломатик алоқалар ҳақидаги хабарлар рад этилди.

«АҚШ билан ҳеч қандай музокаралар бўлмаган. Бу фейк хабарлар бозорларни манипуляция қилиш ва АҚШ ҳамда Исроилни тушиб қолган вазиятдан чиқаришга қаратилган», — деди сиёсатчи.

Аввалроқ Дональд Трамп Эрон энергетика инфратузилмасига зарбаларни беш кунга тўхтатганини маълум қилиб, бу қарорни «жуда яхши ва самарали» музокаралар билан изоҳлаган эди. Унинг таъкидлашича, бундай мулоқотлар сўнгги икки кун давомида бўлиб ўтган.

Галибаф эса Эрон халқи «агрессорларни тўлиқ жазолаш»ни талаб қилаётганини айтди.

Шунингдек, Mehr агентлиги мамлакат ташқи ишлар вазирлигига таяниб, Теҳрон ва Вашингтон ўртасида ҳеч қандай музокаралар олиб борилмаётганини хабар қилган.

Минтақадаги вазият 28 феврал куни АҚШ ва Исроил томонидан бошланган кенг кўламли ҳужумлардан сўнг кескинлашди. Ушбу ҳужумлар оқибатида 1340 нафардан ортиқ инсон ҳалок бўлган, жумладан Али Хаменеи ҳам қурбонлар қаторида.

Киритилди: Бугун 17:02. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!