Эрон ҳар доим қирғоқбўйи мамлакатлар билан ҳамкорлик орқали Форс кўрфази хавфсизлигини таъминлашга содиқ бўлиб келган.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида маълум қилди.
Баёнотда минтақадаги беқарорлик Эроннинг мавжудлиги натижаси эмас, балки АҚШ ва Исроил ҳарбий тажовузининг бевосита натижаси эканлиги таъкидланган.
Ташқи ишлар вазирлиги шунингдек, Эроннинг Яман ички ишларига аралашуви ҳақидаги даъволарни рад этди.