Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Тайвань АҚШдан 2026 йил охиригача 500 та Stinger ракетасини олади

Тайвань АҚШдан 2026 йил охиригача 500 та Stinger ракетасини олади

Тайвань 2026 йил охиригача АҚШдан 500 та Stinger зенит ракетаси ва 178 та учириш қурилмасини олишни режалаштирмоқда. Бу Америкада ишлаб чиқарилган кўчма зенит-ракета комплексларини харид қилиш бўйича икки босқичли дастур доирасидаги биринчи етказиб бериш партияси бўлади. Бу ҳақда Taipei Times нашри Тайвань Мудофаа вазирлиги вакилига таяниб хабар берди.

Дастур доирасида жами 2 621 та Stinger ракетаси ва 763 та учириш қурилмасини харид қилиш кўзда тутилган. Етказиб беришлар Тайвань қуролли кучларининг паст баландликдаги ҳаво ҳужумларига қарши мудофаа салоҳиятини кучайтиришга қаратилган.

Тайвань Мудофаа вазирлиги режасига кўра, қуруқликдаги қўшинларга 2 235 та ракета ва 657 та учириш қурилмаси берилади. Ушбу қуроллар Тайваннинг асосий ороли ва унга туташ орол ҳудудларини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган.

Ҳарбий-денгиз кучлари 295 та ракета ва 85 та учириш қурилмасини олади. Улар денгиз пиёдалари ҳамда айрим ҳарбий кемалар ихтиёрига топширилади.

Ҳарбий полицияга эса Тайбэй ва унга туташ ҳудудларни ҳимоя қилиш учун қўшимча 91 та ракета ва 21 та учириш қурилмаси ажратилади.

АҚШ қуролларининг Тайванга етказиб берилиши Пекиннинг оролга нисбатан давом этаётган ҳарбий босими фонида амалга оширилмоқда. Хитой Тайванни ўз ҳудудининг бир қисми деб ҳисоблайди ва Тайбэй ҳамда Вашингтон ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликка қарши чиқади.

Киритилди: 21:45 13.10.2026. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!