Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тайсон бир йилда қанча жанг ўтказмоқчи эканлигини айтди

Тайсон бир йилда қанча жанг ўтказмоқчи эканлигини айтди

Aмерикалик оғир вазн тоифасидаги боксчи Майк Тайсон ҳар икки ойда бир марта жанг ўтказишни исташини маълум қилди.

Спортчининг сўзларига кўра, илгари у йилига 15 та жанг ўтказган, шунинг учун у бу кўрсаткичга интилишни хоҳлайди, аммо ўз имкониятларини ҳам ҳисобга олади. Шунингдек, Тайсон уни яна семиз ёки гиёҳванд деб аташларини истамаслигини таъкидлади.

Тайсон ва унинг ватандоши Рой Жонс иштирокидаги кўргазма жанг 29 ноябрь куни бўлиб ўтди ва дуранг билан якунланди. Иккала боксчи ҳам тўқнашув натижасидан норози бўлишди. Спортчилар яна жанг ўтказиш истагини билдиришди.

Aпрель ойининг охирида Тайсон хайрия турнирлари учун профессионал рингга қайтиш истагини билдирганди. Aмерикалик 2005 йилдан бери жанг қилмаяпти.

Киритилди: 10:03 01.12.2020. Ўқилди: 2660 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!