Бугун 8 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Тавба! Эгизак опа-сингиллар ўз жинсини ўзгартириб, ака-укаларга айланишди

Тавба! Эгизак опа-сингиллар ўз жинсини ўзгартириб, ака-укаларга айланишди

Американинг Балтимор шаҳридан бўлган эгизак опа-сингиллар бир умрлик орзуларини амалга оширишган эмиш.

Опа-сингил Женнифер ва Жеклин Грефлар ҳозирда 23 ёшда бўлиб, христиан оиласида катта бўлишган, деб ёзади “Daily Mail”. Уларнинг сўзларига қараганда, эгизаклар болалигиданоқ ўғил болалар бўлишни хоҳлашган, аммо қўрқув сабаб ҳаттоки бир-бирларига ҳам айтишмаган экан.

5 йил олдин эса бу опа-сингиллар ўзларининг трансгендер эканликларини айтиб, исмларини Жек ва Жейсга алмаштиришганди. Яқинда эса улар жинсни ўзгартириш бўйича қилинган операцияни ҳам бошдан кечиришди.

Маълумотларга қараганда, Жек ҳозирда полицияда шерифнинг ёрдамчиси сифатида ишлайди. Ёш йигитчанинг айтишиша, у ўзини ҳозиргидан-да бахтлироқ ҳис қилмаган. Қайд этилишича, уларнинг маъшуқалари ҳам бор.

 

Киритилди: 16:58 25.10.2018. Ўқилди: 3387 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!