Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ташиевга озодликни чеклаш тайинланганига изоҳ берилди

Ташиевга озодликни чеклаш тайинланганига изоҳ берилди

Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман суди “75 лар хати” деб номланган жиноят иши бўйича айбланувчиларга пробация назорати берилгани сабабларини тушунтирди.

Суд маълумотига кўра, Қамчибек Ташиев, Нурланбек Турғунбек ўғли, Қурманқул Зулушев мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш айби бўйича жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли оқланган.

Шу билан бирга, суд уларни Жиноят кодексининг 36 ва 326-моддалари – ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга тайёргарлик кўришда айбдор деб топиб, уларнинг ҳар бирига мол-мулкини мусодара қилган ҳолда умумий тартибдаги жазони ижро этиш колониясида ўташ учун тўрт йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.

Бироқ Жиноят кодексининг 82-моддасига асосан барча маҳкумлар жазони ўташдан озод қилиниб, уларга уч йил муддатга пробация назорати қўлланилди.

Суднинг изоҳ беришича, бундай қарор жиноят охирига етказилмагани ва тайёргарлик босқичида қолгани инобатга олинган ҳолда қабул қилинган. Шунингдек, суд жиноий ниятнинг амалга ошириш даражаси ҳамда судланувчиларнинг шахсини ҳисобга олиб, уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ҳам тузатиш мумкин, деган хулосага келган.

Судда таъкидланишича, пробация назорати жиноий жавобгарликдан озод қилишни англатмайди, балки унинг ижроси пробация органлари томонидан назорат қилинадиган жиноят-ҳуқуқий таъсир чораси ҳисобланади

Киритилди: 14:35 03.07.2026. Ўқилди: 2081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!