Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Танзила Норбоева қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

Танзила Норбоева қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади

✅ Бугунги кунда аграр соҳани ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолининг сифатли мева ва сабзавотларга бўлган талабини қондириш муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади. Ушбу соҳа энг муҳим ҳаётий эҳтиёжларимизни таъминлаб беради. Шу боис ҳам ушбу соҳа ривожига доимий эътибор қаратилиб, ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

⏺ Хусусан, Олий Мажлис Сенати ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан амалий ишларда яқин ҳамкорлик йўлга қўйилган. Аграр соҳани ривож топтириш, халқ маъмурлигини таъминлаш йўлида қилинаётган ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш мақсадида амалий мулоқотлар бўлаётгани рост. Бунда сенаторлар томонидан жойларга чиқиб, муаммони ўрганиш, бўлаётган воқеийликка ечим топиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан таҳлилий ёндашувларга эришилмоқда.

⏩ Жумладан, айнан байрам арафасида, Олий Мажлис Сенатининг аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ташриф буюриб, вазир Иброҳим Абдураҳмоновга вазирлик томонидан аграр соҳасидаги қилинаётган ҳамкорлик, қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқларни эътироф етиб Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – «Ҳосил байрами» муносабати билан соҳа фидойиларига йўллаган байрам табригини етказди.

🤝 Мулоқот якунида келгусидаги режаларга тўхталиб, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишиб олинди. Таъкидлаш жоизки, бу каби ҳамкорлик алоқалари аграр соҳа ривожида алоҳида аҳамият касб этади.

Киритилди: 20:41 10.12.2023. Ўқилди: 1289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!