Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Танзила Нарбаева: Ёшларга оид масалалар улар билан бирга муҳокама этилади

Танзила Нарбаева: Ёшларга оид масалалар улар билан бирга муҳокама этилади

Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида нутқ сўзлаган Сенат Раиси Танзила Нарбаева мамлакатимизда ёшлар фаолллигини қўллаб- қувватлашга алоҳида тўхталди ва бугунги ялпи мажлисга олий ўқув юртлари талабалари ҳам таклиф этилганлигини маълум қилди.


“Тез орада ёшлар парламенти ташкил этилади. Шунинг учун Сенат қўмиталари фаолиятига ёшлар кенг жалб этилмоқда”, деди Т.Нарбаева.

Сенат Раиси бугунги  ялпи мажлисга таклиф этилган Ёшлар иттифоқи фаолларини ҳам қутлади. Билимдон, интилувчан ва жонкуяр ёшларнинг парламент фаолиятига кенг жалб этилиши қонун чиқарувчи орган ишига маълум даражада янгилик олиб кириш, ёшларга ўз интилишларини рўёбга чиқариш имконини бериш, қолаверса ёш авлод муаммоларини самарали ҳал қилишни таъминлайди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Киритилди: 20:30 28.02.2020. Ўқилди: 1751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!