Бугун 24 август, 2019 йил, шанба

O'ZB

Таниқли ёзувчи қайта тарбиялаш лагерида вафот этди

Таниқли  ёзувчи қайта тарбиялаш лагерида вафот этди

Таниқли уйғур ёзувчиси Нурмуҳаммад Тўхти Шинжондаги қайта тарбиялаш лагерида вафот этди. Бу ҳақда “Америка Овози”га адибнинг Канадада қувғинда яшаётган оила аъзолари маълум қилди, деб хабар беради "Америка овози".

Нашрнинг ёзишича, ёзувчи ўтган йили Хитой ҳукуматининг хавфсизлик ходимлари томонидан ўз уйидан олиб кетилган.

"Тўхтининг набираси Барно Илчига кўра, бобосининг лагерда ёки у ердан озод бўлгач вафот этгани ҳақида аниқ маълумот олинмаган. Шинжондаги қариндошларимиз телефонда гаплашишдан қўрқади, уларни эшитиб туришган бўлиши мумкин, дейди Барно.

Тўхти қайта тарбиялаш лагерларида тутқунликда бўлган ягона зиёли эмас. Пекин ўз сиёсатини экстремизм таҳдидидан ҳимояланиш чораси экани ҳақида бонг урмоқда.

Вашингтонда асосланган инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилот ҳисоботига кўра, уйғур жамиятининг юзлаб журналистлари, талаба ва зиёлилари ҳукумат лагерларида қолмоқда.

Тадқиқотчи Генрик Шадзевскийга кўра, зиёлиларнинг чет элдан бошпана топган қариндошлари яқинларининг тақдири ҳақида деярли ҳеч нарса билмайди.

Олимларга кўра, Пекиннинг репрессия сиёсати ортида уйғур ва озчиликдан иборат бошқа мусулмонларнинг ўзлигини йўқотиб юбориш мақсади ётади.

“Хориждаги уйғурларнинг ватан билан алоқаларини узиб ташлаш Шинжоннинг Хитой Коммунистик партиясига итоатини мустаҳкамлаш учун қўл келади. Гап фақат автоном ҳудудни эмас, балки унинг аҳолисини қайта шакллантиришда. Яъни, ҳам моддий, ҳам маънавий-руҳий меъёрлар асосида”, - дейди Шадзевский.

Халқаро ташкилотлар, Ғарб мамлакатлари ва АҚШ Пекиннинг уйғур ва озчиликни ташкил этувчи бошқа мусулмонларга қарши репрессиясини кескин қоралайди.

Ўтган ҳафтада Тиананмен майдонида хитойликларнинг адолат талаб қилиб чиққан намойишига 30 йил тўлди. Ҳарбий йўл билан бостирилган намойишда юзлаб фуқаро ҳалок бўлган эди.

“Хитой фуқаролари бугун зулмнинг янги тўлқини билан юзлашмоқда. Хусусан, Коммунистик партия раҳбарияти уйғур маданиятини методик йўл билан бўғиб, Ислом эътиқодига барҳам бермоқчи. Шу мақсадда бир миллиондан ортиқ мусулмонларни лагерларда ушлаб турибди”, - дейди АҚШ Давлат котиби Майк Помпео", деб ёзади нашр. 

Киритилди: 16:28 18.06.2019. Ўқилди: 2182 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!