Aмерикалик машҳур қўшиқчи Гвен Стефани турмушга чиқди. Гвен ўзининг ҳамкасби Блейк Шелтоннинг рафиқаси бўлди. Page Six манбасининг ёзишича, махфий тўй 3 июль куни бўлиб ўтган.
Қайд этилишича, 51 ёшли қўшиқчи ва 45 ёшли актёр ўтган йили ўзларининг унаштирилганликларини эълон қилишган.
Маълумки, Блейк Шелтон ва Гвен Стефани ўртасидаги муносабатлар олти йил давом этган. Ўзаро муносабатларни яширмаганларига қарамай, улар тўйни яширинча ўтказишга қарор қилишди.