Эндиликда электромобилда 1 млн км йўл босиб, ЙТҲсиз фаолият юритган таксичилар “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан тақдирланади.
Шунингдек, ўзини ўзи банд қилган ҳолда расмий ишлаётган ҳайдовчилар учун:
— ижтимоий солиқ тўловида 10% гача чегирма;
— аэропорт ва вокзалларнинг пулли автотураргоҳларидан 30 дақиқагача бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
Мазкур чоралар Ўзбекистон Президенти фармони асосида жорий этилмоқда. Режага кўра, 2026 йил якунига қадар 300 минг нафар электромобил таксичи фаолият юритиши ва атмосфера ифлосланиши 7% га камайиши кутилмоқда.