Таиланднинг шимоли-шарқида қурилиш крани қулаб тушди, натижада йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 22 киши ҳалок бўлди ва 80 га яқин киши жароҳат олди, деб хабар беради BBC.
Бангкокдан 230 км шимоли-шарқда жойлашган Сихио туманида бахтсиз ҳодиса содир бўлди.
Қурилиш крани юқори тезликдаги темир йўл линиясида қурилиш ишлари олиб борилаётган пайтда поезд устига қулаб тушди. Ўша пайтда поездда 195 йўловчи бўлган.
Шикастланган вагонлардан жасадларни олиб чиқиш қийин бўлган.
Таиланддаги қурилиш майдонларида ҳалокатли бахтсиз ҳодисалар кам учрайдиган ҳолат эмас, кўпинча стандартлар ва қоидаларга риоя қилинмаслиги туфайли юз беради.