Очилбой Раматов вилоят ҳокимлари билан бирга, марказлашган инвестициялар ҳисобидан май-июнь ойларида 4,5 триллион сўмлик ишларни амалга оширишга шахсан масъул ва жавобгар.
Бу ҳақда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.
Шу билан бирга, биз коронавирус пайтида тўплаган катта тажрибамиз ва олган чуқур хулосаларимиз асосида муносиб яшаш ва ишлашда давом этишимиз керак, - деди давлатимиз раҳбари.
«Бугундан барча чораларни кўриб, амалдаги тизимни ўзгартирмасак, эртага қиш ва баҳор ойларида қийин бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.
Халқимиз ортиқча қийналмаслиги учун, фуқароларимизнинг мурожаатларидан келиб чиқиб карантин талаблари юмшатилгани, лекин энди аҳоли жамоат жойларида кўпроқ бўлиши сабабли COVID-19 тарқалиши хавфи сезиларли даражада ошиши ҳам эслатиб ўтилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 28 июль куни ҳудудларда коронавирус билан боғлиқ мураккаб вазиятни тартибга солиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Айни дақиқаларда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида навбатдаги видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Бундай туманларда қишлоқ меҳнаткашларининг бемалол ишлаши, маҳсулотини харидорларга етказиб бериши учун барча шароитни яратишимиз керак. Чунки ёзнинг бир куни қишнинг ўн кунини боқади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги "қизил" ва "сариқ" ҳудудларда кунлик тест олиш сонини ошириши лозим. Бунда тиббиёт муассасалари, бозорлар, банклар ва аҳоли кўп жойларда назорат тестлар олишни кўпайтирсин.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш мақсадида 10 минг гектар янги боғ ва 9 минг гектар токзорлар орасига картошка, сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, кўкат, нўхат, мош, ловия, помидор, бодринг, булғор қалампири ва полиз экинлари экиш бўйича кўрсатма берилди.