Маълумот учун, 1995 йилда таъсис этилган ушбу орден билан меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлар, шунингдек, давлат ва жамият ишларида фаол бўлган тадбиркорлар ва мутахассислар тақдирланади.
Давлатимиз раҳбари ёш гроссмейстеримизни Ўзбекистон шахмат тарихида биринчи марта мазкур нуфузли мусобақада зафар қозониб, том маънодаги тарихий ғалабага эришгани билан самимий табриклади.
2025 йилда 19 ёшида Жаҳон кубогининг энг ёш соҳиби бўлган шахматчи энди Номзодлар турнирида ғолиб чиққан илк ўзбекистонликка айланди.