Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тадқиқот: бу давлатда мусулмонлар мунтазам камситилади

Тадқиқот: бу давлатда мусулмонлар мунтазам камситилади

Ижтимоий тадқиқотлар маркази (IFOP) ўтказган сўровдан маълум бўлишича, франциялик мусулмонларнинг 42 фоизи ҳаётида камида бир марта камситишга учраган. Бу ҳақда “Анадолу” хабар бермоқда. 

Мусулмонлар энг кўп полиция текширувлари чоғида, ишга кириш учун мурожаатларда ва уйни ижарага олмоқчи бўлганида камситилади.

Рўмолли муслималар ҳаётлари давомида камида бир марта камситишга учраганини, 37 фоизи эса ҳақоратланганини маълум қилган.

Бундан ташқари, мусулмонларнинг 24 фоизи оғзаки ҳужумга дучор бўлган.

Францияда охирги беш йилда мусулмонларнинг 40 фоизи ва ғайримусулмонларнинг 17 фоизи ирқчиликка учраган.

Киритилди: 10:51 07.11.2019. Ўқилди: 2360 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!