Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Сурхондарёда "Spark" ва тез ёрдам машинаси тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Сурхондарёда "Spark" ва тез ёрдам машинаси тўқнашиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида "Spark" ва тез ёрдам машинаси тўқнашиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа 28 январ куни соат 4:10 ларда М-39 халқаро автомобиль йўлида юз берган.

Тез ёрдам машинаси ўз йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётганда "Spark" ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга чиқиб унга тўқнашиб кетган.

Оқибатда "Spark"нинг 22 ёшли ҳайдовчиси олган оғир тан жароҳатларидан воқеа жойида вафот этган. Тенгдоши бўлган йўловчиси эса оғир аҳволда касалхонага олиб кетилган.

Киритилди: 13:48 29.01.2023. Ўқилди: 1917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!