Жорий йилнинг 11 декабрь куни Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида яшовчи А.Ҳ. уйида оилавий жанжал оқибатида бирга яшаган турмуш ўртоғи О.У.нинг бош ва бел қисмларига темир бўлаги билан уриб жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, О.У. касалхонага келтирилганида вафот этган. А.Ҳ. ушланган.Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.