Шўрчи туманида 2021 йилнинг 16 июнь куни соат 08.00 ларда, туманнинг “Бахштепа-1” маҳалласида яшовчи, Ў.Рустам ва унинг укаси Ў.Жуманазарлар, қўшниси, Қ.Худойберди билан ер-жой масаласида ўзаро тортишиб, жанжаллашиб қолишади.
Жанжал оқибатида, ака-укалар Қ.Худойбердини қўллари билан бош соҳасига уриб, “ўртача оғирликда”ги шикастлар етказган.
1 июль куни Ў.Рустам ва Ў.Жуманазарларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.