Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарё собиқ ҳокимининг аҳволи ҳозирда яхши экан!

Сурхондарё собиқ ҳокимининг аҳволи  ҳозирда яхши экан!

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг собиқ ҳокими Баҳодир Пўлатов соғлиғи ёмонлашгани сабабли Москвада даволаниб қайтгани ҳақида хабар берилганди. «7News»нинг ёзишича, собиқ ҳоким нашр мухбирларидан бирига алоқага чиқиб, ҳозирда аҳволи яхши эканлигини билдирган.

Телефон орқали суҳбатлашган Баҳодир Пўлатов ошқозонидаги муаммо сабабли ростдан жуда оғир аҳволда қолгани ва бунинг учун Москвага боргани ва у ерда жарроҳлик амалиёти ўтказилганини таъкидлаган.

Лекин бу воқеа аввалроқ бўлганини ҳамда айни пайтда Тошкентда ўз уйида оиласи даврасида экани, аҳволи эса анча яхши эканлигини билдирган.

«Ўз навбатида у тез кунларда соғлиғини тўла тиклаб олиши ҳақида ҳам айтиб ўтди», — дейилади хабарда.

Баҳодир Пўлатов «Болалар» гуруҳи солисти сифатида танилган. Катта сиёсатда фаолиятини пойтахтнинг Яккасарой туман прокуратурасида прокурор ёрдамчиси сифатида бошлаган. Кейинчалик Шайхонтоҳур тумани прокурорлигига тайинланган. Ундан сўнг Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида прокурор лавозимида ишлаган.

Киритилди: 20:35 13.12.2019. Ўқилди: 2938 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!