Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сурхондарё ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ростми? Муносабат билдирилди

Сурхондарё ҳокимлиги биносида АКТ ходими калтаклангани ростми? Муносабат билдирилди

Аввалроқ, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, 10 та туман ва шаҳар расмий сайтлари ҳакерлар ҳужумига учрагани ҳақида хабар берган эдик.

Маълум қилинишича, «Clone Security» гуруҳи ушбу ҳужумни ўз зиммасига олган.

Ҳозирда айрим интернет нашрларида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУКда ишлаб кетган ходимлардан бирининг ҳокимлик ишлар бошқарувчиси томонидан ўз иш кабинетида калтаклангани, вилоят ҳудудидан чиқиб кетиш шарти қўйилгани, шунингдек, ходим Президент Виртуал қабулхонасига қилган мурожаати учун расман ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда (https://t.me/surxondaryo2/2009).

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабарларда келтирилаётган мазкур ҳолатларни рад этиб, барчадан аҳоли орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига, уларда салбий фикр ва ишончсизликни шакллантиришга олиб келадиган ёлғон маълумотларга ишонмасликни сўради.

Киритилди: 14:59 06.01.2021. Ўқилди: 3093 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!