Бугун 19 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Сурияда сулҳ тузилди ва нефть конлари ҳукумат назоратига ўтмоқда

Сурияда сулҳ тузилди ва нефть конлари ҳукумат назоратига ўтмоқда

Сурия Араб Республикаси Президенти Аҳмад аш-Шараа YPG/SDG бўлинмалари жойлашган барча фронтларда ўт очишни тўхтатишни назарда тутувчи янги келишувни тасдиқлади. Бу ҳақда Syria TV хабар тарқатди.

Келишувга кўра, YPG/SDGнинг барча ҳарбий бўлинмалари Фурот дарёсининг шарқий соҳилига олиб чиқилади. Дейр-эз-Зор ва Ракка вилоятлари устидан маъмурий ҳамда ҳарбий назорат тўлиқ равишда Сурия ҳукуматига ўтади.

Шунингдек, Сурия ҳукумати мамлакатнинг шимоли-шарқидаги барча нефть ва газ конлари, чегара ўтиш пунктлари устидан тўлиқ назоратни қўлга олади. Уларнинг қўриқланиши мунтазам қуролли кучлар томонидан таъминланади.

Келишув доирасида SDG жангчилари ва ходимлари таъқиб қилинмаслиги кафолатланади. Улар хавфсизлик текширувидан ўтгандан сўнг, Сурия Мудофаа ва Ички ишлар вазирликлари тузилмаларига якка тартибда интеграция қилинади.

Ал-Ҳасака вилоятидаги барча фуқаролик муассасалари давлат маъмурий тизимига қўшилади. Вилоят губернатори лавозимига номзодни тайинлаш тўғрисида президент фармони чиқарилиши режалаштирилган.

Айн-ал-Араб (Кобани) шаҳри оғир ҳарбий тузилмалардан тозаланади, у ерда маҳаллий аҳолидан иборат ички хавфсизлик кучлари шакллантирилади.

Шунингдек, ИШИД жангчилари сақланаётган қамоқхоналар ва лагерлар устидан тўлиқ ҳуқуқий ва куч ишлатиш масъулияти Сурия ҳукумати зиммасига ўтади.

Киритилди: Бугун 08:30. Ўқилди: 506 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!