Бугун 25 ноябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Сурия урушининг жажжи қурбонлари – болалар

A A A
Сурия урушининг жажжи қурбонлари – болалар

Суриядаги уруш давомида етти мингдан ортиқ бола ё ногиронга айланди, ёки ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ Бош котибининг қуролли низоларда болалар масалалари бўйича махсус вакили Виржиния Гамба Хавфсизлик Кенгаши йиғилишида маълум қилди.

“Бу – тасдиқланган маълумот. Тасдиқланмаган маълумотларга қараганда, 20 мингдан ортиқ бола уруш қурбонига айланган, – деди у. – Суриялик болалар ўз келажагига ишонадиган ва тинчлик нима эканини билиши керак бўлган пайт келди”.

Гамбанинг таъкидлашича, суриялик болалар ҳанузгача ўлдириляпти ва қуролли гуруҳлар сафига жалб этилмоқда.

“2018 йил бошидан бери қуролли низо чоғида болаларга нисбатан зўравонлик билан боғлиқ 1200 ҳолат қайд этилди, жумладан, 600 болар ўлдирилди ёки яраланди. Тахминан 180 бола қуролли отрядлар сафига жалб этилган. 60 дан ортиқ мактабга ҳужум уюштирилган”, – деди БМТ Бош котибининг махсус вакили.

Киритилди: 13:05 28.07.2018. Ўқилди: 3846 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар