Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сурия президенти Исроилдан ёрдам сўради — "Elaph"

Сурия президенти Исроилдан ёрдам сўради — "Elaph"

Сурия президенти Башар Асад 27 ноябрь куни ҳукумат кучларига қарши ҳужум бошлаган исломий гуруҳларга қарши туришда Исроилдан ёрдам сўради. Бу ҳақда Саудия монархига яқин бўлган Elaph интернет нашри Сурия хавфсизлик хизматидаги манбага таяниб ёзмоқда.

Нашр суҳбатдошига кўра, хабар Исроил томонига Асаднинг Европадаги ёрдамчиларидан бири орқали етказилган.

Манбага кўра, бу сўровга жавобан Исроил гўёки Сурияда бўлаётган воқеалардан манфаатдор эмаслигини билдирган, бироқ ёрдам сўрашдан аввал Эрон кучлари ва унинг сунъий йўлдошларини мамлакатдан олиб чиқиб кетишни талаб қилган.

Ушбу хабарлар ҳозирча расман тасдиқланмаган.

Киритилди: 11:35 03.12.2024. Ўқилди: 1715 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!