Сурия ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Исроил томонидан Дамашқ атрофига отилган ракеталарнинг аксарият қисмини уриб туширди. Бу ҳақда Сурия Мудофаа вазирлиги баёнот берди.
“Бизнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларимиз душман ракеталарига жавоб қайтарди ва уларнинг аксариятини уриб туширди, тажовуз моддий зарар билан чекланди”, — дейилади баёнотда.