Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Судьялар Олий кенгаши "Олтиариқдаги фожиа" бўйича баёнот берди

Судьялар Олий кенгаши "Олтиариқдаги фожиа" бўйича баёнот берди

Ижтимоий тармоқларда жиноят ишлари бўйича Олтиариқ тумани судида кўриб чиқилаётган жиноят иши бўйича "репортаж" эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши "Олтиариқлик она чидаб туролмади, судьяни қарғаб ташлади" номи остида эълон қилинган мазкур медиамаҳсулотни судга нисбатан босим, судьянинг шаъни, қадр-қиммати ва дахлсизлигига қилинган тажовуз, деб ҳисоблайди.

Айни пайтда судда ёш йигитнинг (21 ёш) ўлими билан якун топган жанжалга оид жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Иш бўйича тўрт нафар судланувчи Жиноят кодексининг 104-моддаси 3 қисми "д" банди (жабрланувчининг ўлишига сабаб бўладиган даражада қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 127-модда 3-қисми (вояга етмаган шахсни жиноят қилишга жалб этиш) айб эълон қилинган бўлиб, уларнинг барчасига "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилган.

Киритилди: 11:49 21.12.2020. Ўқилди: 3340 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!