Судан Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Суданда селлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 124 нафарга етган. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермода.
Мазкур мамлакатда бир неча ҳафтадан бери кучли ёғингарчиликлар кузатилмоқда, бу эса ўз навбатида селлар ва кўчкиларга олиб келяпти. Оқибатда мамлакат бўйлаб 100 мингта уй қисман ёки тўлиқ вайронага айланган.
Судан Мудофаава хавфсизлик кенгаши 5 сентябрь куни ёғингарчиликлар сабаб уч ойлик фавқулодда ҳолат эълон қилган.