Бугун 18 ноябрь, 2019 йил, душанба

O'ZB

Суд президентга 2 млн долларлик жарима солди

Суд президентга 2 млн долларлик жарима солди

Нью-Йорк штати олий суди АҚШ президенти Дональд Трампга 2016 йилги президент сайловлари кампанияси вақтида ўз хайрия жамғармасидан фойдалангани учун нотижорат ташкилотларига товон пули сифатида 2 млн доллар тўлаб бериш мажбуриятини қўйди.

Бу ҳақда штат бош прокурори Летиция Жеймс твиттерда маълум қилди.

CNN телеканалининг хабар беришича, 2018 йил июнда судга берилган даъво аризасида Трамп ва унинг фарзандлари -  Дональд, Иванка ва Эрик Donald J.Trump Foundation жамғармаси мақомини суиистеъмол қилиб, АҚШнинг ва штатнинг сайлов кампанияларини молиялаштириш ҳақидаги қонунларини бузишган.  

Таъкидланишича, Трамп сайловолди штаби 2016 йил февралда Айова штатида ҳарбий фахрийларни қўллаб-қувватловчи хайрия ташкилотларига грант сифатида маблағлар тўплаган. Бироқ тўпланган маблағлар Трампнинг сиёсий манфаатлари йўлида сарфланган. 

АҚШ президентига солинган 2 млн долларлик жарима 8 та нотижорат компанияси ўртасида тенг тақсимланади.

Трамп 2018 йил декабрда суд билан келишувга бориш доирасида ўз жамғармасини ёпишга рози бўлган. 

Трамп “Нью-Йорк бош прокурори суд билан келишув моҳиятини сиёсий мақсадларда атайлаб бузаётганини, жамғармаси томонидан тўпланган барча пуллар эса хайрия мақсадларида ишлатилганини айтган. “Мен хайрия мақсадларига бундай катта пулларни ўтказиб, Нью-Йорк штатининг сиёсий фитначилари томонидан маломатларга учраши мумкин бўлган ўзим биладиган, балки эҳтимол тарихдаги ягона одамман”, деб айтган Трамп.

Киритилди: 06:45 09.11.2019. Ўқилди: 1080 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!