Бугун 30 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Суд жабрланувчини уриб-дўппослаган қонунбузарни нега озод этди?

Суд жабрланувчини уриб-дўппослаган қонунбузарни нега озод этди?

Жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан сайёр суд мажлисида кўрилган томонларнинг ярашув муносабати билан жиноят ишини тугатиш тўғрисидаги жиноят иши кўриб чиқилди.

Иш ҳолатига кўра, фуқаро (Ф.И.Ш. сир тутилади) қасддан жиноят содир қилиш йўлига ўтиб, жамиятда юриш туриш қоидаларини бузиб, жамоат жойида маст ҳолатда жабрланувчини уриб-дўппослаб, енгил шикаст етказиб, безорилик жиноятини содир этган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши кўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, ҳуқуқбузар судда айбланувчи тариқасида олиб келинган.

Судланувчи суд жараёнида содир қилган қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, содир қилган қилмишини оқибатини англамаганини, жабрланувчи билан ярашиб, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, жабрланувчи суд мажлисида судланувчига нисбатан ҳеч қандай даьвоси йўқлигини, унга нисбатан етказилган моддий зарар тўлиқ қопланганлигини,судланувчи билан ўзаро ярашганлигини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 66 (1)-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ЖК 277-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноят ишини содир этган шахс, агар у ўз айбига иқрор бўлса, жабрланувчи билан ярашса ва етказилган зарарни қопласа, ярашилганлиги муносабати билан жиноят ишидан озод этилиши мумкин.

Суд жиноят ишини томонлар ўзаро ярашганлиги муносабати билан жиноят ишини тугатиш лозим деб топди ва жиноятчи содир қилган жиноий ишидан озод этилди.

Киритилди: 18:01 23.02.2019. Ўқилди: 1835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!