Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши мамлакат учун энергия мустақиллигига эришишда бурилиш нуқтаси бўлиши кераклигини айтди.
Стармер бу ҳақда The Guardian газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.
"Буюк Британия қарийб йигирма йил давомида инқирозлардан азият чекиб келмоқда", деб таъкидлади у ва 2008 йилги глобал молиявий инқироз, қаттиқ тежамкорлик сиёсати, Европа Иттифоқидан чиқиш, COVID-19 пандемияси, олдинги ҳукуматларнинг хатолари ва Украинадаги можароларни тилга олди.
Стармернинг сўзларига кўра, Эрон атрофидаги вазият бурилиш нуқтаси бўлиши керак.
"Эрондаги уруш энди бурилиш нуқтаси бўлиши керак, чунки бу инқироздан қандай чиқишимиз барчамизни бир авлод учун белгилайди. Ва 2008 йилги дунёга қайтишга умид қилиш ўрнига, биз Буюк Британия учун янги йўлни - янги даврда энергиямизни, мудофаамизни ва иқтисодий хавфсизлигимизни мустаҳкамлайдиган йўлни яратамиз", деб таъкидлади у.
Унинг таъкидлашича, ечимлардан бири қайта тикланадиган энергияга инвестицияларни кўпайтириш бўлади.