Бугун 1 апрель, 2020 йил, чоршанба

O'ZB

“Spark”, “Cobalt”, “Lacetti”нинг нархи ошди

“Spark”, “Cobalt”, “Lacetti”нинг нархи ошди

2020 йилдан бошлаб “UzAuto Motors” АЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган янги комплектацияларидаги “Spark”, “Cobalt”, “Lacetti” автомобиллари жаҳон стандартларига оид техник регламентга амал қилган ҳолда баъзи қўшимча опциялар билан жиҳозланмоқда.  

Шу боис мазкур опцияларнинг белгиланган нархи автомобиль нархига қўшимча сифатида қўшилган. Яъни автомбил нархи ўз-ўзидан эмас, қўшимча опция ўрнатилгани учун бироз ошган.  

Мазкур ҳолат дилер ва ҳаридор ўртасида тузиладиган шартноманинг 2.4 бандида ҳам келтириб ўтилган.

Шунингдек, шартнома шартларига кўра, қўшимча опциялар киритиш билан боғлиқ равишда автомобиль (товар) нархи ўзгарган тақдирда ҳаридор ўз хоҳишига биноан тўланган тўлов суммани қайтариш шарти билан товарни қабул қилишдан воз кечиши, қийматдаги фарқни тўлаши ёки товарни етказиб берилиши мумкин бўлган бошқа модель ва модификациядагисига алмаштиришни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Қуйидаги жадвалда қўшимча опциялар, уларнинг тури ва нархи бўйича батафсил маълумот келтирилган.

 

Киритилди: 14:30 19.02.2020. Ўқилди: 11253 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!