Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Совуқ об-ҳаво қурбонларининг сони 30 кишидан ошди-АҚШ

Совуқ об-ҳаво қурбонларининг сони 30 кишидан ошди-АҚШ

 

Америка Қўшма Штатларининг жанубий минтақаларига тушган ноодатий совуқ ва қалин қор туфайли 34 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CBS телеканали маълумотларига таяниб, «РБК» хабар берди.

Телеканалда айтилишича, қурбонлар сони бўйича энг юқори кўрсаткич Техасда қайд этилди. Ушбу штатда совуқ об-ҳаво билан боғлиқ ҳодисалар натижасида 20 киши ҳалок бўлди. Штатнинг 300 минг аҳолиси электрсиз, 260 мингдан ортиғи сувсиз қолди.

Шунингдек, The New York Times газетаси ҳалок бўлганлар сони 38 нафарни ташкил қилаётгани ҳақида хабар берган.

«Баъзилар музли йўлларда юз берган бахтсиз ҳодисалар туфайли, баъзилари совуқдан вафот этган. Айрим ҳолларда исинишга уринишлар ҳам ўлимга олиб келмоқда» — дейилади газета хабарида.

Совуқ об-ҳаво туфайли сув таъминоти билан боғлиқ муаммолар бутун АҚШ бўйлаб юзага келмоқда, ичимлик суви етказиб берувчи қувурлар совуққа дош беролмаяпти. Бундан ташқари, 18 февраль куни 2,5 миллион киши электрсиз қолган.

 

Аввалроқ Техас штатидаги магистрал йўлни муз қоплаши оқибатида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида камида 130 та машина тўқнашгани ҳақида хабар берилганди. Ҳалок бўлганлар сони олти кишига етган, яна 36 киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхоналарга ётқизилган.

 

 

Киритилди: 22:31 19.02.2021. Ўқилди: 1381 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!