Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Собиқ президент сериалларга продюсерлик қилади

Собиқ президент сериалларга продюсерлик қилади

Фильм ва сериаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи АҚШнинг “Neftlix” компанияси мамлакат собиқ президенти Барак Обама ва унинг турмуш ўртоғи Мишель Обама билан ҳамкорлик қилиш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақида компания ўзининг твиттердаги саҳифасида маълум қилди.

“Халқ сўзи” газетасининг расмий сайти хабарга кўра, Обамалар жорий йилда умуман бекор ўтирмайди. Сабаби “Neftlix” 2018 йилнинг ўзида 700 та фильм ва сериални етказиб беришни режалаштирмоқда. Бундай миқдордаги контентни бошқа каналлар, интернет сервислари ва киностудиялар фақатгина орзу қила олади.

“Бунинг учун мазкур компания йил давомида қарийб 8 миллиард доллар сарфлайди”, деб айтиб ўтди унинг молиявий директори Дэвид Уэллс.

Киритилди: 05:43 22.05.2018. Ўқилди: 1332 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!