Чоршанба куни Малайзия ҳукумати собиқ бош вазир Нажиб Разакнинг рафиқаси Датин Сери Росмаҳ Мансорни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ берган. Бу ҳақда Малайзия ОАВларига таяниб СНН хабар тарқатди.
Росмаҳ коррупция, давлат пулларини ноқонуний ўзлаштириш ва терроризмни молиялаштириш каби айблар билан ҳибсга олинган.
“Росмаҳнинг адвокатлари Датук К. Кумарендран ва Датук Гизан Рам журналистларга берган интервьюсида уларнинг мижози чоршанба куни ҳибсга олингани ва унга қарши айбловлар ҳақида тушунтириш берилмаганини айтишди”, дея хабар беради Малайзиянинг “The Star“ газетаси.
Бундан ташқари, собиқ бош вазир Нажиб Разак фаолиятида ўз раҳбарлигида ташкил этилган “1 Malaysia Development Berhad” давлат жамғармасини молиялаштириш учун 25 дан ортиқ, миллионлаб долларлик коррупция ҳолатлари аниқланган.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар бўйича тергов жараёнлари давом этмоқда.
Manba: ЎзА