Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Сирдарёлик спортчи Осиё чемпионати совриндори бўлди

A A A
Сирдарёлик спортчи Осиё чемпионати совриндори бўлди

Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотлардаги Осиё чемпионати бошланди., Қитъа биринчилигини Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли бошлади

Чемпионатнинг аёллар ўртасида ядро улоқтириш баҳсида боёвутлик Малика Насриддинова 15,42 метр натижа кўрсатди ва кумуш медалга сазовор бўлди. Якуний натижаларга кўра, 1-ўринни 17,65 метр кўрсаткич билан Юе Сун (Хитой), 2-ўринни 15,42 метр кўрсаткич билан Малика Насриддинова (Ўзбекистон), 3-ўринни 14,27 метр кўрсаткич билан Элҳам Ҳошими (Эрон) қўлга киритди.

Сирдарё вилоят спорт бошқармасидан маълум қилишича, Малика Насриддинова Париж олимпиадасига номзод спортчи ҳисобланади.

Киритилди: 08:54 19.02.2024. Ўқилди: 1286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар