Жорий йилнинг 16 ноябрь куни Сирдарё туман “Қуёш” МФЙда яшаган М.У. уйида электр иситиш печини ёқиб, ухлаб қолиши оқибатида печга кўрпа тегиб, ундан чиққан тутундан захарланиб, касалхонага ётқизилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.