2019 йил 8 май куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод тумани Янги аср кўчасида яшовчи А.Н. уйи ошхонасида газ плитасини ёқиш мақсадида гугурт чаққан вақтида газ плитасидан сизиб чиққан газ ва хаво аралашмасидан чақнаш содир бўлган.Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, ёнғин оқибатида ошхонанинг том қисми ёниб зарар кўрган ҳамда А.Н. куйиш жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.