2019 йил 20 март куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи 28 ёшли Р.А. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшовчи укаси Р.С.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, Р.С. касалхонага ётқизилиб, Р.А. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.