Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Сирдарёда юк автомобиллари тўқнашди

Сирдарёда юк автомобиллари тўқнашди

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 27 март куни соат 13:30ларда, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 84-километрида, ҳайдовчи, 1992 йилда туғилган С.Я. бошқарувидаги "Камаз-5410" русумли ҳамда ҳайдовчи, 1985 йилда туғилган З.Х. бошқарувида бўлган "Mercedes-Benz" русумли юк автомобиллари иштирокида тўқнашув содир бўлган. Зарб оқибатида "Камаз-5410" русумли юк автомобили ағдарилган.

Сирдарёда юк автомобиллари тўқнашдиТўқнашув натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. 

Мазкур ҳодиса юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига ойдинлик киритиш ва ЙТҲ сабаб юзага келаётган тирбандликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

"Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга риоя қилишларини, қоидаларни четлаб ўтиб ўзи ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймасликларини сўраб қоламиз", дейилади Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарида.

Киритилди: 15:34 27.03.2021. Ўқилди: 2378 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!