Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Сирдарёда мактаб директори ўқитувчиларни мажбуран ишлатди

Сирдарёда мактаб  директори ўқитувчиларни  мажбуран ишлатди

Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги 9-мактаб ўқитувчилари мактаб директори томонидан мажбурий меҳнатга жалб қилингани тўғрисида хабар тарқалди. Меҳнат вазирлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳолат Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилган. Ўрганиш натижасида 9-сонли мактаб директори ўқитувчиларни мактаб ҳовлиси ва атрофига тозалаш ишларига мажбурий тарзда жалб этгани аниқланган.

Мазкур ҳолат бўйича мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси (Меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш) 1-қисмига асосан, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

https://t.me/mehnatvazirligi/7090

Киритилди: 23:32 28.08.2021. Ўқилди: 2176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!