Ўтган йилнинг июль ойида Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида “З” исмли йигит 2012 йилда туғилган С.Э.ни мактаб ҳожатхонасида ўпиб, унга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилганлиги ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилганди.
NeMolchi лойиҳасининг маълум қилишича йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилди.
Жорий йилнинг 22 июнь куни у ЖКнинг 119-моддаси (Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми билан айбдор деб топилиб, 10 йил-у 1 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
Шунингдек, йигит ўта хавфли рецидивист деб эълон қилинган.