Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Сикхлар мусулмон қўшниларини хурсанд қилишди

Сикхлар мусулмон қўшниларини хурсанд қилишди

Хиндистоннинг Панжоб штати Лудхиан округидаги Гаггевал қишлоғида яшовчи сикхлар аҳолининг камчилик қисмини ташкил этувчи мусулмон биродарлари учун ажойиб дўстона ишни амалга оширишди.

“Биз қишлоқда масжид бўлишини, уни қуришни хоҳлардик, лекин бунинг учун еримиз йўқ эди. Шунинг учун биз уйларимизда ибодат қилардик”, – дейди маҳаллий фуқаро Саудагар Хан.

Мусулмонларнинг муаммосини англаган сикхларнинг аксари уларга масжид қуриш учун ер ажратишга қарор қилишди, дея хабар беради Times of Indiaга таянган ҳолда IslamNews.

“Қишлоқдошларнинг, шу жумладан, сикх ва хиндуларнинг қўллаб-қувватлашлари билан биз масжид қурилишини бошладик”, – дейди бахтиёр мусулмонлар.

Manba: fitrat.uz

Киритилди: 13:43 21.10.2018. Ўқилди: 1359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!