Бугун 19 ноябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Сигир етаклаган мусулмон уриб ўлдирилди

A A A
Сигир етаклаган мусулмон уриб ўлдирилди

Ҳиндистоннинг Ражастхон штатида бир неча ҳинд мусулмонни сигир етаклаб юрганини кўриб, ўлар даражада калтаклади. Бу ҳақда Reuters маълум қилди.

Акбар исмли фермер ва қочишга муваффақ бўлган яна бир эркак жониворни қишлоққа олиб кетаётганида уларга камида 5 киши ташланди. Воқеа жойига келган полиция жабрдийдани касалхонага етказишга уринди, бироқ у йўлда ҳаётдан кўз юмди.

«Биз текширув олиб боряпмиз. Гумонланувчилар ҳибсга олинади», — деди полиция вакили.

Manba: daryo.uz

Киритилди: 17:43 22.07.2018. Ўқилди: 2168 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар